Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи полковник Фаррух Таиров Шаҳрисабз тумани “Истиқбол” МФЙда аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқадан унумли фойдаланиши бўйича ўрганишлар олиб борди.
Аҳоли томорқасидан фойдаланиш жараёнларини туман
3-сектор раҳбари ИИБ бошлиғи подполковник Алишер Жўраев кўздан кечириб, ҳамроҳлигида фуқаролар билан суҳбат ўтказди. Жумладан “Аммағон” кўчасида яшовчи Атхам Қўзиевнинг хонадонида бўлган бошқарма бошлиғи ўринбосари уй эгалари ўз томорқасидан етиштирган маҳсулотларидан ўртача 15-20 миллион сўм даромад олаётганликларини билдиришди.
Бундан ташқари, маҳалладаги 20 нафар ёшларга ажратилган майдон кўздан кечирилганда фуқаро Камолиддин Тураев оиласи билан олинган 50 сотих ерда маккажухори экиб, деҳқончилик қилаётгани ҳамда бўш қолган жойларга қовун уруғини экаётганлигига гувоҳ бўлинди.
“Истиқбол” маҳалласига туман “Халқ банки” раҳбарияти масъул этиб бириктирилган бўлиб, бешта оилага қўшимча даромад олиши учун 25.000 000 сўмгача иссиқхона ва чорвачилик билан шуғулланишлари учун имтиёзли кредит ажратиш бошланди.
Ҳозирда бу оилалар ўз бизнесларини йўлга қўйиб, даромад олиш учун меҳнат қилмоқда.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.