29 Декабр 2023 йил 865

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги қабули

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев бошқарма Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида муаммо билан келган 10 нафар фуқароларни қабул қилди. Қабулда ижтимоий ва моддий ёрдам, соғлигини тиклаш, шунингдек, тергов ва суриштирув ишлари билан боғлиқ турли масалалар билан келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. 

Бошқарма бошлиғининг фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиб, уларнинг мурожаатлари, муаммо ва таклифларини ўрганиб, ечим топиш мақсадида ўтказилган қабулида 2 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, бир нафар фуқаронинг ички ишлар органлари ходимларига миннатдорчилиги ҳам қабул қилинди. Ўрганиш учун вақт талаб этадиган 6 та мурожаатлар назоратга олиниб, ижрога қаратилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech