5 Март 2024 йил
788
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов 3-сектор ҳудудига кўчат экди
Мамлакатимизда “Яшил макон”
умуммиллий лойиҳа доирасида бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда. Бундай
хайрли ташаббусда бошқа соҳалар қатори ички ишлар органлари ходимлари ҳам фаол
иштирок этмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи
полковник Абдувохид Исмоилов “Косон-Муборак” автойўлининг “Чорбоғ” маҳалласи
ҳудудидан ўтган қисми йўл ёқасига манзарали ва мевали кўчатлар экди.
Бундан ташқари тумандаги
“Чироқчи” маҳалласи ҳудудида ҳам агротехник тадбирлар асосида кўчатлар экилиб, ниҳоллар парвариши учун
тажрибали боғбонларга бириктирилди.
Қашқадарё вилояти ИИБнинг таркибий бўлимлари
ва соҳавий хизматларида бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.