Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Рустам Дўстматов бошқарма ЖХХ ЖТСБ Махсус қабулхонаси ва Кинология бўлинмасида бўлиб, соҳавий хизматлар фаолиятини ўрганди.
Ўрганишлар давомида бошқарма бошлиғи ўринбосари дастлаб,
Махсус қабулхонада бўлиб, маъмурий жазо
муддатини ўтаётган шахсларнинг турмуш тарзи, уларга яратилган шарт-шароитларни
кўздан кечирди. Содир этган ҳуқуқбузарлиги учун жазо муддатини ўтаётган шахслар
билан профилактик суҳбат ўтказди.
Бу ерда маъмурий ҳуқуқбузар шахсларга хизмат кўрсатувчи
ошхона, тиббиёт хонаси, ювиниш хонаси, тақши спорт майдончаси ва Президент
асарлари, кодекслар, жаҳон ва миллий адабиёт намоёндаларининг 150 дан ортиқ
асарлари жамланган кутубхонада бўлиб, келгусида амалга ошириш бўйича тегишли
тавсия ва таклифларни берди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосарининг Кинология бўлинмасидаги
ўрганишлари давомида питомникда ходимлар малакасини оширишгага
мўлжалланган инструктор-кинолог хонаси, ветеринар
мутахассис хонаси, ошхона, хизмат итлари
вольерлар, жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонаси ва фуқаролар
олиб келган итлари учун ва керакли ветеринария дори-дармонлари ва озиқлантириш
учун озиқ-овқат заҳираларини кўздан кечириб, масъулларга бу борадаги ишларни
янада такомиллаштиришга оид тавсиялар берди.
Ўтказилаётган машғулотларда хизмат итларини янги услуб ва
тажрибалардан фойдаланган ҳолда жиноятларни фош этишга ўргатиш бўйича
кинологларга тегишли йўриқнома берди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.