26 Январ 2024 йил 634

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги қабули

Бошқарма Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев турли масалалар бўйича келган фуқароларни қабул қилди. Қабулда ички ишлар органларининг тергов ва профилактика хизмати томонидан олиб борилаётган суриштирув ишлари, ишгақабул қилиш билан боғлиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Бошқарма бошлиғининг фуқаролар билан юзма-юз ўтказган мулоқотида соҳа раҳбарларига мурожаатларнинг ечимини топиш ва қисқа фурсатда ҳал этиш топшириғи берилди. Қабулда муаммоси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech