Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов бошқарма жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида фуқароларни мурожаатлари бўйича қабул ўтказди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан мулоқот
қилиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш,
мурожаатчиларнинг ички ишлар органлари билан боғлиқ шикоятларига ечим топиш
мақсадида ташкил этилган
қабулда ички ишлар органларига ишга кириш масалалари,
профилактика хизмати томонидан олиб борилаётган суриштирув ҳаракатлари ҳамда
мол мулк масалалари юзасидан мурожаатлар эшитилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг айримларига ҳуқуқий
тушунтиришлар берилди. Ўрганиш учун вақт талаб этиладиган мурожаатлар алоҳида
назоратга олиниб, масъулларга ҳал этиш топшириғи берилди.
Мулоқот давомида кўтарилган муаммоларни айримлари ҳал
этилган бўлса, ўрганиш учун вақт талаб этадиганларини бартараф этиш нуқтайи
назаридан соҳа масъулларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.