27 Октябр 2023 йил
1945
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг қабули бўлиб ўтди
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи,
полковник Шуҳратжон Сатволдиев бошқарма Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш
хонасида қабул ўтказди. Қабулда ижтимоий, ички ишлар органларига ишга тиклаш ва
жойини ўзгартириш, шунингдек, тергов ва суриштирув ишлари билан боғлиқ турли масалалар
билан келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Бошқарма бошлиғининг фуқаролар билан юзма-юз мулоқот
қилиб, уларнинг мурожаатлари, муаммо ва таклифларини ўрганиб, ечим топиш мақсадида
ўтказилган қабулида бир нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, учта мурожаатлар
ўрганиш учун вақт талаб этгани боис назоратга олиниб, ижрога қаратилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.