27 Ноябр 2024 йил 624

Қашқадарё вилояти ИИБ бирлашган касаб уюшмаси аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти ИИБда ички ишлар органлари ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитасининг жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширган ишларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари ва ички ишлар органларининг бошланғич касаба уюшмалари аъзолари, шаҳодатланган ходимлар ва эркин ёлланма ишчи-хизматчилар ҳамда фахрийлар иштирок этишди. 

Тадбирда сўз олганлар жорий йилнинг ўтган даврида бирлашган касаба уюшмаси томонидан ички ишлар органлари ходимлари ва эркин ёлланган ишчи-хизматчиларга тиббий жарроҳлик ҳамда тўй ва бошқа маросимлар учун мурожаати бўйича моддий ёрдамлар кўрсатилгани қайд этилди.  

Амалдаги йилнинг ўтган даврида таътилга чиққан ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига дам олишлари ва соғликларини тиклаши учун  санаторийларга йўлланмалар берилиб,  аъзоларнинг Бухоро ва Самарқанд, Хоразм вилоятларига саёҳат уюштирилди. 

Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси ва аъзолари очиқ овоз бериш йўли билан сайланди.

Text to speech