Қашқадарё вилояти ИИБ шаҳар-туман ИИБлари ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилишнинг аҳволи ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналишида шаҳар-туман ИИБларда амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтмоқда.
Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси,
шаҳар-туман ИИБ шахсий таркиби ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок
этмоқда.
Кўлами кенг йиғилишда вилоят ИИБ
бошлиғининг ўринбосари, подполковник
Завқиддин Хўжанов, шахсий таркибнинг хизмат, ижрочилик интизоми ва
қонунчиликка риоя этиш, маънавий-маърифий, касбий тайёргарлик йўналишидаги
ишларни янада жонлантириш, бу борада
амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар атрофлича таҳлил этмоқда.
Фаолият давомида
соҳавий хизматлар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш, хизмат вақтида ва
хизмат кийимида спиртли истеъмол қилмаслик, ҳар бир ходим ўз устида мукаммал
ишлаб, амалдаги буйруқлар ва қонунларни пухта ўрганиб, салбий ҳолатларга йўл
қўймасликлари тўғрисида расман огоҳлантирилмоқда.
Таҳлилий
йиғилишларда кўп йиллардан буён ички ишлар органларида хизмат қилаётган
ходимлар ёшларга устозлик қилиб, хизмат сирларини ўргатиши, ўз устида ишлаш,
касбга оид билимларини пухта ўзлаштириши, бириктирилган шогирди ҳаракатида
ножўя ҳолатларни сезганда дарҳол тўғри йўлга бошлаши, акс ҳолда бу ҳақда
раҳбариятни огоҳлантириши лозимлиги тушунтирилмоқда.
Ўтказилаётган
йиғилишлар доирасида ҳар бир ҳудудий ички ишлар бўлимида хизмат қилаётган ходимларнинг
хизмат вазифасини виждонан бажариши мабодо ходимларнинг хатти-ҳаракатида
ноқонуний ҳолатларга гувоҳ бўлганда шаҳар-туман, вилоят ИИБ раҳбариятига ёки ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти
бўйича бошқармаси ишонч телефонларига
қўнғироқ қилиб огоҳлантириши учун хизмат ва уяли телефонлар рақамлари
иштирокчиларга берилди.
Қамрови кенг
тадбир давомида шаҳар-туман ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича
ўринбосарлари томонидан амалга оширилган ишлари танқидий ўрганиб чиқилиб, аниқланган
камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдамлар берилиб, манзилли
чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Жамоат хавфсизлигини таъминлашда фуқаролар билан
хушмуомалада бўлиш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, фуқаролар
хавфсизлигини таъминлашда бурчга садоқат билан хизмат қилиш ички ишлар органларининг
халқ олдидаги обърўсини кўтаришга хизмат қилади.
Кенг қамровли йиғилишда ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси
бошлиғи, подполковник Т.Байжанов сўзга чиқиб, ҳар бир ҳудудда шахсий таркиб билан турли нохуш ҳолатларнинг барвақт
олдини олишга қаратилган тезкор-профилактик суҳбатлар ва маънавий-маърифий
тадбирлар кучайтирилган тарзда ўтказиш Вазирлик ва бошқарма раҳбарияти талаби
эканлигини таъкидлади.
Ички ишлар
жамоаларида гуруҳбозлик, ишқий муносабат, ичкиликбозлик, берилган топшириқларни
ноўрин муҳокама қилиш, тамагирлик, коррупция ва бошқа шу каби салбий
иллатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ҳамда маънавий-маърифий
йўналишда қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилиши лозимлигини қайд
этди.
Таҳлилий йиғилишларда
“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” шиори асосида хизмат
қилиш бугунги кун талаби эканлиги иштирокчиларга тушунтирилмоқда. Таҳлилий
йиғилишларда хизмат вазифасига совуққонлик билан ёндошган айрим ходимлар қаттиқ
огоҳлантирилиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул
қилинмоқда.