30 Декабр 2024 йил 1080

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида фуқароларни муаммоларини ўрганиш, доимий даромад манбаи билан таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Бахтиёр Ражаповга бириктирилган Қарши шаҳридаги “Бунёдкор”, “Отчопар”, “Пахтазор” ва “Гунгон” маҳаллаларида истиқомат қилувчи оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Қарши шаҳар “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи фуқарони қуриб берилган савдо дўконини юритиши учун 30 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дастлабки савдо харажатлари учун пул маблағи, “Гунгон” маҳалласида яшовчи фуқарога нон ва бошқа маҳсулотларни пишириш учун духовка ҳамда миксер аппарати, “Пахтазор” маҳалласида кўп қаватли уйда яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони кириш эшиги ҳамда уларнинг фарзандларига Янги йил совғалари берилди. 

Бундан ташқари, “Отчопар” маҳалласида яшовчи фуқаро ҳозирда тиббиёт йўналишида малака ошириш курсида таҳсил олаётганлиги боис, ўқув жараёнлари тугаб, сертификат олгач, ишга жойлаштиришладиган бўлди. 

Бу борадаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Text to speech