11 Июл 2025 йил 255

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндошиш, коррупцион жиноятларга барҳам бериш ва бу борадаги ишларни жадаллаштиришга бағишланган танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизматлар ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимларининг барча шахсий таркиби видеоселектор орқали иштирок этди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда вилоят ички ишлар бошқармаси  бошлиғи,  полковник Абдувохид Исмоилов барча шахсий таркибнинг криминоген вазиятни жиловлаш, жиноятларни олдини олиш, ходимлар билан содир бўлаётган кўнгилсиз  ҳолатларни барвақт аниқлаш, тамагирлик, коррупция ва бошқа шу каби салбий иллатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик қўшимча чора-тадбирларни кучайтириш лозимлигини таъкидлади.

Раҳбарлар “ходимбай” ишларни янада жонлантириш, фаолият давомида хизмат вақтида ва хизмат кийимида ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этмаслик, ҳар бир ходим ўз устида мукаммал ишлаб, амалдаги буйруқлар ва қонунларни пухта ўрганиб, салбий ҳолатларга йўл қўймасликлари, фуқаролар билан хизмат давомида хушмуомалада бўлиш, кўп йиллардан буён ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ёшларга хизмат сирларини ўргатиши, ножўя ҳолатларни сезганда дарҳол уни огоҳлантириши лозимлигини тушунтирди.

Ички ишлар органлари ходимлари фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда хизмат вазифасини виждонан бажариши, мурожаатлар билан ишлашда эътибор қаратиш лозим бўлган ҳолатлар бўйича йўриқномалар берилди.

Йиғилишда ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш, бунинг учун ходимлар ўз устида ишлаб, билим ва малакасини бойитиши, касбий маҳоратини ошириши бугунги кун талаби эканлиги соҳавий хизматлар раҳбарлари олдига вазифа этиб қўйилди.

Шундан сўнг, ИИВ шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Т.Байжанов ҳам сўзга чиқиб ходимлар ўртасида коррупцион ҳолатларни олдини олиш борасида тушунтириб ўтди.

Тадбир сўнгида маст ҳолатдаги ҳайдовчи томонидан пора сифатида таклиф этилган беш миллион сўм миқдоридаги пулларни олмасдан, ҳолат юзасидан ўз вақтида раҳбариятга ахборот бериб қонун устуворлигини таъминлаган, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси  инспектори катта сержант Азиз Хасанов  бошқармаси бошлиғи томонидан  беш миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech