Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган танқидий ва таҳлилий йиғилиши бўлиб ўтди.
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида
жорий йилнинг ўтган даврида криминоген вазиятни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар ва
жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этиш борасида ички ишлар
органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган
йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бошқарма тезкор ва соҳавий хизматлар, шаҳар-туман ИИБ
бошлиқлари ва ўринбосарлари иштирок этишди.
Кўлам кенг йиғилишни вилоят ИИБ бошлиғи
полковник Шуҳратжон Сатволдиев очиб, амалдаги йилнинг ўтган даврида вилоятда
жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш,
содир этилган жиноятларни “иссиқ излар”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини
таъминлаш борасида амалга оширилган ишларни атрофлича танқидий-таҳлил
этди. Жиноятларни фош этишда тезкор ва
соҳавий хизматлар ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда
кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини янада кучайтириш
лозимлиги иштирокчиларга уқтирилди.
Вилоятда жамоат тартибини сақлаш,
ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш борасида сусткашликка йўл қўйгани
учун бир гуруҳ масъул ходимлар огоҳлантирилиб, бу борадаги ишларни янада
жадаллаштириш борасида тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари вазифадор этилиб,
масъулияти оширилди.
Фаолият давомида тобора яқинлашиб келаётган
Янги йил байрамини тинч-осуда ўтказиш, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш,
жамоат тартибини сақлаш, пиротехника воситалари савдоси ва турли кўнгилочар
тадбирларда поқилдоқлардан фойдаланишни олдини олиш лозимлиги, қиш-куз
мавсумини беталофат ўтказиш, бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди.
Кенгайтирилган
йиғилишда йўл қўйилган камчиликлар муҳокама этилиб, кун тартибига киритилган
масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.