Қашқадарё вилояти Ички ишлар ўрганларида хизмат қилаётган ходималар билан хизмат интизоми ва қонунийликка амал қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш ва психологик тренинг машғулотлари ўтказилди
Юртимизда
олиб борилаётган кенг қамровли ишлар хотин-қизлар зиммасига ҳам алоҳида
маъсулият юклайди. Тизимда хизмат қилувчи ходималар хизмат интизоми ва
қонунчиликка риоя қилиши муҳим аҳамият касб этади. Қашқадарё вилояти ИИБ ва
Шаҳар-туман ИИБ хотин қиз ходималар иштирокида муҳокама йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда раҳбарлар ва хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши томонидан, ўтган
2023-йилнинг 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган
камчиликларга доир тегишли чора тадбирлар кўриб чиқилди. Тизимда фидоий ва
жонкуярлар сафини янада кенгайтириш лозимлиги билдирилиб, олиб борилаётган
ислоҳотлар, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, қонун ва фармонлар тезкор
ходималаримиз эътиборида бўлиши таъкидланди. Аёл ходималаримиз Ватанга ва
халққа садоқат билан хизмат қилиши олий бурчи эканлигини ҳис этган ҳолда хизмат
олиб бораётгани эътироф этилди. Вилоят ИИБ ва Шаҳар туман ИИБ ходималарини
руҳий қўллаб-қувватлаш шунингдек кўтаринкилик улашиш мақсадида жамоатчилик
билан мулоқот психалогияси мавзусида қизиқарли шартлардан иборат психологик
тренинг ўтказилди. Хизмат олиб бораётган ходималаримиз ҳар қандай вазиятда ҳам
руҳий барқарорликларини сақлаш бўйича кўникмаларини ошириб, амалий машғулотларни
тартиб билан бажаришди. Хусусан уларга дуч келиши мумкин бўлган қийин
вазиятлардан моҳироналик билан чиқиб кетиш борасида ҳам қўшимча маслаҳат ва
тавсиялар бериб ўтилди.