11 Феврал 2025 йил 392

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Адувохид Исмоилов ҳузурида воҳада жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, фуқаролар ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлил этилди

Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 3 январ кунидаги ПҚ-1-Қарори ижросини таъминлаш ва унда кўрсатилган вазифаларни амалиётга жорий этишнинг устувор йўналишлари бўйича амалга оширилган ишларни атрофлича таҳлил этди.  Жорий йилда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш жамиятда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш устувор вазифа этиб белгиланиб, янгича иш услублари амалиётга жорий этиш ишларини жадаллаштириш бугунги кун талаби эканлигини қайд этди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишнинг ташкилий-профилактик асосларини замон талабларига мослаштириш, содир этиладиган қонунбузилишларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва комплекс чора-тадбирлар билан манзилли бартараф этиш орқали жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликни содир этишга сабаб бўлаётган ижтимоий-маиший муаммоларни ижтимоий профилактика чоралари тизими орқали ҳал этиш ҳамда аҳолида шахсий хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида самарали чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти ҳақида масъуллар томонидан иштирокчиларга тушунтиришлар берилди.

Бошқарма таркибий бўлимлар ва соҳавий хизматлар раҳбарлари, шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, тезкор хизмат вакиллари видеоселектор тарзида иштирок этган йиғилишда бошқарма бошлиғи вилоятда криминоген вазиятни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини фош этиш борасида амалга оширилган ишларни танқидий-таҳлил этди.

Вилоятда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, аҳоли мурожаатларни ўрганиб, муаммоларни ҳал этиш, шаҳар-туманларда сектор ишчи гуруҳлари томонидан “маҳаллабай”, “хонадонбай” ва “фуқаробай” ишларни амалга ошириш, криминоген вазияти оғир, аҳоли гавжум тўпланадиган жойларга камералар ўрнатиш, аниқланган муаммоларни тезда бартараф этиш соҳавий хизматлар раҳбарлари олдига аниқ вазифалар қўйди.

Ички ишлар органлари ходимлари ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлаш, осуда турмушга замин ҳозирлашда кенг жамоатчилик, айниқса, маҳаллий ҳокимликлар, қишлоқ, маҳалла фаоллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилиб, кун тартибидаги масалалар ижроси назоратга олинди.

Text to speech