27 Декабр 2024 йил 1312

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов Янги йил арафасида тунги хизматга чиқаётган ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари, Қарши шаҳар ИИОФМБ ва Қарши туман ИИБ ходимлари ҳамда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар ҳамда жамоатчилик вакилларига йўриқнома ўтди.

Йиғинда жиноятларни барвақт аниқлаб олдини олиш, содир этилганларини “иссиқ излар”да фош этиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бирламчи вазифа эканлиги таъкидланди. 

Тунги хизмат ходимларига фаолият давомида хизмат интизоми ва қонунчиликка сўзсиз риоя этиш, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш, энг муҳими, фуқароларнинг эътибори ва ишончни йўқотмаслик, байрамни тинч осуда ўтказиш бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

Text to speech