Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимларининг оила аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Кўлами кенг
тадбирни MMI ва КБТХ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Муслимов
очиб, мамлакатимизда ҳар жабҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар
замирида инсон манфаати ва унинг қадр-қиммати устувор даражага кўтарилганини,
албатта, бундай саъй-ҳаракатлар замирида ички ишлар органлари ходимларининг
ҳуқуқ ва манфаатлари ҳам самарали ҳимоя қилинаётганини таъкидлади.
Учрашувда
MMI ва КБТХ бошлиғи ўринбосари, подполковник З.Кенжаэва сўзга чиқиб, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги “Ички ишлар органлари
ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада яхшилаш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ички ишлар вазирининг 2022 йил 1 ноябрдаги 472-сонли
буйруғига асосан ички ишлар органлари
ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида Қашқадарё вилояти ички ишлар
бошқармасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Жумладан, узоқ йиллардан буён ички ишлар
органларида хизмат қилиб келаётган ходимларга тўй ва бошқа маросимлар, оила
аъзоларини даволатиш, соғлигини тиклаш, енгил автомашина олиш ва уй-жойини
таъмирлаш ҳамда уй-жой сотиб олиш учун фоизсиз
пул маблағлари ажратиб келинаётганини билдирди.
Сўнгра,
йиғилиш иштирокчиларига коррупсия ва бошқа салбий ҳолатларни юзага келтирувчи
видеофильм намойиш этилди.
Тадбирда Қарши давлат университети Психология кафедраси
ўқитувчиси Шодия Турсунпўлатова ички ишлар органлари ходимларининг оила
аъзолари билан Психологик тренинг ўтказди. Тренингда психодрамма, стрессли ҳолатлар профилактикаси, мотивация
психологик ўйин ва машқлар бажарган
иштирокчилар билан сўровнома ўтказилди.
Якунда хизмат
вазифасини аъло даражада бажариб келаётган ходимларнинг оила аъзоларига
ташаккурномалар топширилди.