10 Декабр 2024 йил 910

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармси бошлиғи полковник Абдцувохид Исмоилов Нишон ва Қамаши туман ички ишлар бўлимлариида “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кун” профилактик тадбири ҳамда криминоген вазиятни жиловлаш, жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилган ишлари таҳлилига бағишланган йиғилишлар ўтказди

Бошқарма бошлиғиХавфсиз ҳудуддолзарб 50 кунпрофилактик тадбири доирасида амалга оширилган ишларни таҳлил этди. Йилнинг ўтган даврда Нишон туманида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ излар”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларни атрофлича таҳлил этди. 

Жиноятларни фош этишда тезкор ва соҳавий хизматлар ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини янада кучайтириш лозимлиги иштирокчиларга уқтирилди.

Туманнинг қизил тоифага кирувчи маҳаллаларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш борасида тадбирларни кучайтириш, “хонадонбай”, “маҳаллабай” ишларни жонлантириш борасида тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари вазифадор этилиб, масъулияти оширилди.

Кенгайтирилган йиғилишда йўл қўйилган камчиликлар ошкора муҳокама этилиб, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Text to speech