Қашқадарё вилояти ички ишлар органларига офицерлик ва сафдорлик лавозимларига қабул қилинган ёш ходимлар учун бошланғич касбий тайёргарлик ўқув йиғини ўтказилди
Юрт ҳимоясига бел боғлаш, чинакам ватанпарварлик туйғулари билан яшаш ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир. Бугун азамат йигитларимиз ҳамда қизларимиз Ватан олдидаги улкан вазифаси бўлган халқ тинчлиги, юрт ободлиги йўлида ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида ҳарбий хизматнинг 1 ойлик ўқув курсини якунлади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021-йил 27-августдаги 310-сон “Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карера жараёни тизимини ташкил етиш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ, Қашқадарё вилояти ички ишлар органларига танлов асосида хизматга қабул қилинган ходимлар билан бир ой давомида Қарши шаҳридаги 3-сонли ҳарбий шаҳарчада бошланғич касбий тайёргарлик ўқув йиғини ўтказилди. Жорий йил 11-январ ўқув йиғини сўнгида ИИОларининг офицерлик ва сафдорлик лавозимларига хизматга қабул қилинган ходимлар иштирокида якуний имтиҳон бўлиб ўтди. 123 нафар ходимлардан ўқув йиғини якунида имтиҳон қабул қилиниб Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти ҳамда ИИВ Малака ошириш институти маъсул вакиллари томонидан синовдан ўтказилди.
Хусусан, ўқув йиғини якунида бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган жами 123 нафар ходимларга сертификатлар топширилиб, Ватанга қасамёдни қабул қилиш тантанали тадбири бўлиб ўтди. Саф майдонида қад кериб турган йигитлар Ўзбекистоннинг ишончли ва йенгилмас ўғлонлари еканини, бундай тантанавор қасамёд Ватан ҳимоясига кирган йигит ҳаётида бир мартта содир бўлишини ҳис етди.
Ҳарбий қисм майдонида чинакам байрам руҳи кўтарилди. Aйниқса, ҳарбий оркестр ижросидаги марш садолари барчани бир мақсад ва маслак йўлида бирлаштирди.
Содиқ бўлишга онт ичган ҳар бир аскарга ИИВ ҳамда Вилоят ИИБ раҳбарияти ишонч билдириб бугунги унутилмас кун билан қутлади.
Ватанга қасамёд тадбири посбонларнинг саф майдони бўйлаб тантанали юриши билан якунланди.