Қашқадарё вилояти ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари билан хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинарда Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати масъул ходими ҳамда “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази мутахассислари томонидан, зўравонликка қарши курашнинг халқаро ва миллий меъёрий-ҳуқуқий асослари хусусида сўз юритишди.
Жамиятда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва саводхонлиги ошириш, психологик ёрдам ҳамда зўравонликдан жабрланган шахсларга “Ҳимоя ордери” бериш тартиби хусусида иштирокчиларга тушунчалар берилди.
Зўравонликнинг сабаблари, иштирокчилари ва турлари, унинг оилавий низодан фарқини аниқлаштириш мақсадида иштирокчилар йўналишлар бўйича гуруҳларга бўлинган ҳолда машамалий машғулотлар олиб борилиб, ходималарнинг эркин фикр билдириши ва шу қаторда мавзуга доир билимлари янада мустаҳкамланди.
Икки кун давом этган тренинг якунида иштирокчилар мавзуни қай даражада тушунганликларини билиш мақсадида улардан синовлари олинди.