22 Феврал 2024 йил 496

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, полковник А.Алланазаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қамаши тумани “Ойнакўл” МФЙда яшовчи уюшмашган ёшларнинг турмуш тарзи, муаммоларини "хонадонбай" ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида ёшларнинг   ишсизлик, кредит олиш, касб-ҳунарга ўқитиш каби ўндан ортиқ муаммолари тингланиб, ечимини топиш чоралари кўрилди. Маблағ ва вақт талаб этадиган масалалар  ижро учун масъулларга бириктирилди. Айрим муаммолар бўйича мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, маҳалла еттилигига тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, оталиққа олинган ёшлар томонидан келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмаслик бўйича профилактик суҳбатлар ҳам ўтказилди.

Ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.qviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: