Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Исмоилов Абдувохид Саломовичнинг Мустақиллигимизнинг 33-йиллиги муносабати билан байрам табриги
Ассалому алайкум,
Ҳурматли ҳамкасблар !
Ўз ҳаётини Ватан ҳимояси, эл осойишталиги, юрт
тинчлигини таъминлашдек улуғ ишга бағишлаган сиз, азму шижоатли ички ишлар
органлари ходимларини, барча фахрийларимизни ҳамда уларнинг оила-аъзоларини Ўзбекистон Республикаси давлат
мустақиллигининг
33 йиллик байрами билан самимий муборакбод этаман.
Муҳтарам Президентимиз
ташаббуслари билан ички ишлар органларида амалга оширилган тизимли ислоҳотлар
натижасида халқ манфаатларига хизмат қиладиган, энг асосийси, мамлакатимиздаги
тинчлик ва осойишталикнинг кафолати бўла оладиган янги тизим яратилиб, амалда
ўз натижасини кўрсатмоқда.
Бундай ютуқларнинг биринчи омили
сифатида халқимизнинг тинч-хотиржам ва осойишта ҳаёт кечириши учун машаққатли
ва масъулиятли ишни шараф билан адо этаётган ички ишлар органлари ходимларининг
хизматини эътироф этмасдан бўлмайди.
Ходимларимиз кунларни тунларга
улаб, криминоген вазиятни жиловлаш, жиноятларни олдини олиш, фош этиш, жамиятда
қонун устуворлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини
таъминлашдек вазифаларни садоқат билан бажариб келмоқдалар.
Бугунги кунда
юртимизда “Инсон қадри учун” шиори асосида амалга оширилаётган ишлар дунё жамоатчилиги
эътирофига сазовор бўлмоқда. Айниқса, бу Ички ишлар органлари тизимида ҳам асосий
мақсадга айланган.
Ўз навбатида ички ишлар
органлари ходимларининг хизмати ҳукуматимиз ва вазирлик раҳбарияти томонидан
муносиб рағбатлантириб келинмоқда.
Муҳтарам Президентимизнинг соҳага
бўлган эътиборлари натижасида ходимларга муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни
қўллаб-қувватлаш борасида жорий йилда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Яратилаётган
шарт-шароитларга жавобан, ходимларимиз томонидан юртимиз ва халқаро миқёсда
ўтказилаётган спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришилмоқда.
Ҳусусан,
- “Энг намунали
Ватанпарварлик бурчаги” кўрик-танловининг Республика
босқичида Қарши тумани ички ишлар бўлими фахрли 2-ўринни банд этди.
- шу кунга қадар
ходимларимиз 6 маротаба Республика ва 3 маротаба жаҳон чемпионати
спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан
ўрин эгалладилар.
- жорий йилнинг апрель
ойида вилоят Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари шахсий таркиби ўртасида
спортнинг “Самбо” тури бўйича бўлиб ўтган мусобақада Вилоят ИИБ жамоаси
фахрли 1-ўринни эгалладилар.
- жорий йилнинг
13-17-август кунлари ходималаримиз Бухоро шаҳрида Вазирлик таркибий ва ҳудудий
бўлинмалари аёл ҳарбий хизматчи ва ходималари ўртасида “Тўмарис издошлари”
Республика мусобақасида фаол иштирок этиб, 18 та жамоа орасида фахрли 2-ўринни
қўлга киритдилар.
Азиз
ҳамкасблар !
Ватан учун, унинг тараққиёти,
тинчлиги, ободлиги ва барқарорлиги ҳамда халқимиз фаровонлиги йўлида қилинган
хизмат ҳеч қачон унутилмайди.
Шу боис, барчангизга олиб
бораётган ушбу масъулиятли ва шарафли ишларингизда улкан зафарлар
тилайман. Оилавий бахт, сиҳат-саломатлик, узоқ умр, дастурхонингиз-даги қут-барака
Сизларни хеч қачон тарк этмасин.
Гўзал ва бетакрор юртимиз ҳамиша
тинч ва фаровон, осмонимиз доимо мусаффо бўлсин !
Эътиборингиз учун раҳмат !лар !
Ўз ҳаётини
Ватан ҳимояси, эл осойишталиги, юрт тинчлигини таъминлашдек улуғ ишга
бағишлаган сиз, азму шижоатли ички ишлар органлари ходимларини, барча фахрийларимизни ҳамда уларнинг
оила-аъзоларини Ўзбекистон Республикаси
давлат мустақиллигининг
33 йиллик байрами билан самимий муборакбод этаман.
Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ички ишлар органларида амалга
оширилган тизимли ислоҳотлар натижасида халқ манфаатларига хизмат қиладиган,
энг асосийси, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг кафолати бўла
оладиган янги тизим яратилиб, амалда ўз натижасини кўрсатмоқда.
Бундай ютуқларнинг биринчи омили сифатида халқимизнинг тинч-хотиржам ва
осойишта ҳаёт кечириши учун машаққатли ва масъулиятли ишни шараф билан адо
этаётган ички ишлар органлари ходимларининг хизматини эътироф этмасдан
бўлмайди.
Ходимларимиз кунларни тунларга улаб, криминоген вазиятни жиловлаш,
жиноятларни олдини олиш, фош этиш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш,
жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдек вазифаларни садоқат
билан бажариб келмоқдалар.
Бугунги кунда юртимизда “Инсон қадри учун”
шиори асосида амалга оширилаётган ишлар дунё жамоатчилиги эътирофига сазовор
бўлмоқда. Айниқса, бу Ички ишлар органлари тизимида ҳам асосий мақсадга
айланган.
Ўз навбатида ички ишлар органлари ходимларининг хизмати ҳукуматимиз ва
вазирлик раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантириб келинмоқда.
Муҳтарам Президентимизнинг соҳага бўлган эътиборлари натижасида ходимларга
муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида жорий йилда бир
қатор ишлар амалга оширилди.
Ҳусусан,
вилоят ички ишлар
органларининг 25 нафар ходимларига
имтиёзли ипотека кредити асосида турар-жой сотиб олишлари учун дастлабки бадал
пуллари тўлаб бериш бўйича Вазирлик комиссиясига тавсия киритилди.
Яратилаётган шарт-шароитларга жавобан,
ходимларимиз томонидан юртимиз ва халқаро миқёсда ўтказилаётган спорт
мусобақаларида юқори натижаларга эришилмоқда. Ҳусусан,
- “Энг намунали Ватанпарварлик бурчаги” кўрик-танловининг Республика босқичида Қарши
тумани ички ишлар бўлими фахрли 2-ўринни банд этди.
- шу кунга қадар ходимларимиз 6 аротаба
Республика ва 3 маротаба жаҳон
чемпионати спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришиб, ғолиб ва совриндорлар
қаторидан ўрин эгалладилар.
- жорий йилнинг апрель ойида вилоят Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлари шахсий таркиби ўртасида спортнинг “Самбо”
тури бўйича бўлиб ўтган мусобақада Вилоят ИИБ жамоаси фахрли 1-ўринни эгалладилар.
- жорий йилнинг 13-17-август кунлари ходималаримиз Бухоро шаҳрида
Вазирлик таркибий ва ҳудудий бўлинмалари аёл ҳарбий хизматчи ва ходималари
ўртасида “Тўмарис издошлари”
Республика мусобақасида фаол иштирок этиб, 18 та жамоа орасида фахрли 2-ўринни қўлга киритдилар.
Бундан ташқари, хизмат вазифаларини бекаму-кўст адо этаётган,
ҳамкасбларига намуна кўрсатаётган ходимларнинг меҳнатлари муносиб баҳоланиб,
турли даражадаги давлат ва вазирлик мукофотлари билан тақдирланмоқда.
Жумладан, Давлатимиз Мустақиллигининг 33 йиллиги байрами ҳамда ички
ишлар органларидаги бенуқсон хизматлари инобатга олиниб, Президентимизнинг 2024 йил 25 августдаги Фармони билан Кўкдала тумани
ички ишлар бўлими йўл-патрул хизмати катта инспектори марҳум катта
сержант Примов Элбек Ўктамович “Жасорат”
медали билан, Қамаши тумани ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Рахимов
Нодир Муйидинович “Содиқ хизматлари учун”
медали билан тақдирлангани вилоят ички ишлар органлари ходимлари хизматига
берилган юксак баҳодир.
Шунингдек, 8 нафар ходимлар Ички ишлар вазирининг
идоравий кўкрак нишони билан ҳамда 1 нафар ходимимиз муддатидан олдин “подполковник” махсус унвони билан,
1 нафар фахриймиз эса “Ички ишлар
органлари фахрий ходими” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Бундан ташқари, байрам муносабати билан вилоят ички ишлар
бошқармасининг буйруғига асосан 313 нафар
ходим ва ишчи-хизматчиларимиз пул мукофоти билан рағбатлантирилган бўлсалар, 74 нафар ходимларимизнинг муқаддам берилган
интизомий жазолари рағбатлантириш тариқасида муддатидан олдин бекор қилинди.
Азиз ҳамкасблар !
Ватан учун, унинг тараққиёти, тинчлиги, ободлиги ва барқарорлиги ҳамда
халқимиз фаровонлиги йўлида қилинган хизмат ҳеч қачон унутилмайди.
Шу боис, барчангизга олиб бораётган ушбу масъулиятли ва шарафли ишларингизда улкан зафарлар тилайман. Оилавий бахт, сиҳат-саломатлик,
узоқ умр, дастурхонингиз-даги қут-барака Сизларни хеч қачон тарк этмасин.
Гўзал ва бетакрор юртимиз ҳамиша тинч ва фаровон, осмонимиз доимо мусаффо
бўлсин !
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Исмоилов Абдувохид Саломович