19 Декабр 2023 йил 480

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов Қарши шаҳрида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш мақсадида тунги хизмат олди йўриқнома ўтказди

Қарши шаҳрида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллаларни жиноятдан ҳоли хавфсиз ҳудудга айлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини манзилли бартараф этиш борасида Қарши шаҳар ИИО ФМБда тунги хизматга жалб этилган ички ишлар органлари, миллий гвардия, “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари ва қатор мутасадди идоралар вакилларига Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов хизмат олди тегишли топшириқ ва йўриқнома берди.

Сўнгра, Қарши шаҳар Мустақиллик кўчасида қад ростлаган Янги йил арчаси атрофида бўлиб, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан мулоқотда бўлиб, ўтказилаётган “Долазрб 40 кунлик”, “Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари доирасида  амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тарғиботни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш, тунги ўзини ўзи қўриқлаш гуруҳлари фаолиятини жонлантириш юзасидан масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech