28 Ноябр 2023 йил
1046
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат органи” номинацияси ғолиби бўлди
Қашқадарё
вилояти ҳокимлиги, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида “Йил
аёли” ва “Гендер тенглик фаоли” миллий
танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танловда
вилоятнинг барча шаҳар туман ҳокимлиги, воҳа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
вакиллари ва кенг жамоатчилик ҳмда ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Танлов
натижаларига кўра, Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси “Гендер тенгликни
таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат органи” номинацияси ғолиби бўлди.
Кўрик-танловнинг
“Йилнинг энг ватанпарвар аёли” номинациясида Шаҳрисабз туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ
катта инспектори, подполковник Мохигул Кенжаева ғолиб деб топилди.
Ғолиблар танлов дипломи ва совғалар билан тақдирланди.