Қашқадарё вилояти 3-сектор раҳбари – ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Қарши шаҳрида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди
Фуқаролар билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида бўлиб ўтган қабулда ечимини кутаётган масалалар бошқарма бошлиғи ўринбосари, подполковник Исроил Химматов томонидан қабул қилинди.
Қабулда тергов, профилактика ва
йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан олиб борилаётган суриштирув
ҳаракатлари ҳамда ижтимоий соҳаларга оид 12 та
мурожаатлар тингланди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 2
таси ижобий ҳал этилиб, айримларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ўрганиш учун
вақт талаб этадиган 10 та мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, масъулларга ҳал
этиш топшириғи берилди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатларини қабул қилиш борасида сайёр қабуллар давом эттирилмоқда.