1 Май 2024 йил 372

Қашқадарё вилояти 3-сектор раҳбари ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов Қарши шаҳридаги кичик саноат зонасида жойлашган «UzShoes» қўшма корхонаси фаолияти билан танишди. “UzShoes” корхонаси беларуслик ишбилармонлар билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда эркаклар, аёллар ва болалар учун чарм пойабзаллар ишлаб чиқармоқда.

Қашқадарё вилояти 3-сектор раҳбари ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов Қарши шаҳридаги кичик саноат зонасида жойлашган «UzShoes» қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.

“UzShoes” корхонаси беларуслик ишбилармонлар билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда эркаклар, аёллар ва болалар учун чарм пойабзаллар ишлаб чиқармоқда.

Сектор раҳбари пойабзалларни тайёрлаш жараёнини кўздан кечириб, ишчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Корхона раҳбарияти билан бўлган суҳбатда чет эллик мутахассисларни жалб этиб, янги иш ўринларини яратиш, ёшларни иш билан таъминлаш бу борада тарғибот ишларини жонлантириш борасида таклифлар бериб ўтди.

Ўрганишлар доирасида 3-сектор раҳбари  “SOFCO” кичик саноат зонасида бўлиб, мавжуд иш ўринлари ва яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Кичик саноат зонаси раҳбариятига янги иш ўринларини очиш ва ёшларни иш билан таъминлаш борасида тавсиялар берди.

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўрганишлари давом этмоқда.

Text to speech