30 Июл 2024 йил
650
Қашқадарё вилояти 3-сектор раҳбари Қамаши туманида бўлди
Вилоят ички ишлар бошқармаси
бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов туман марказидаги ички йўлларнинг
таъмирланиши ва чорвачилик йўналишидаги "Муродов Раҳматулла" фермер
хўжалиги фаолияти билан танишди.
Туман марказидаги Амир Темур ва
Ўзбекистон кўчасининг автомобиль йўлини кенгайтириш ва асфальтлаштириш давом
этмоқда. Ҳозирда Ўзбекистон кўчасида ишлар олиб борилмоқда.
Тумандаги
"Муродов Раҳматулла" фермер хўжалигида симменталь ва гольштейн
туридаги қорамоллар боқилади. Сут ва гўшт маҳсулотлари ички бозорларга
чиқарилади.