1 Май 2024 йил 319

Қашқадарё вилояти 3-сектор раҳбари – ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов Қарши шаҳридаги Ишга марҳамат мономарказида бўлди.

Қашқадарё вилояти 3-сектор раҳбари – ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов Қарши шаҳридаги Ишга марҳамат мономарказида  бўлди.

Ишга марҳамат мономарказида  касбга тайёрлаш, хорижий тиллар, рақамли технологиялар ва тадбиркорликни ўргатиш ўқув курсларида касбга  ўқитилаётган ёшларнинг кун тартиби ва ўрганаётган ҳунари билан яқиндан танишди.

Мономарказда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, касбга ўргатиш машғулотлари билан танишиб, ҳунар ўрганаётган ёшлар билан суҳбатлашди.

Ёшларга ҳунар ўрганиш давомида ҳар бир деталь ва дарс машғулотларини қунт билан ўрганиб, келажкда Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган етук мутахассис бўлиш лозимлигини уқтирди.

Сўнгра, Қарши шаҳар “Ойдин” маҳалласи еттилиги билан суҳбатлашди. Маҳаллада иқтисодий-ижтимоий ҳолатлар, уюшмаган ёшларни иш билан таъминланганлиги, ишлаш ёки бошқа мақсадларда хорижий давлатларга  узоқ муддатга чиқиб кетган ва қайтиб келган фуқароларни бандлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш бўйича  атрофлича сектор раҳбарлари ва маҳалла еттилигига таклиф ва тавсиялар берди. 

 Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech