Қашқадарё вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан жамоатчилик асосида кўмаклашувчи “Йўл посбони”лари фаолиятини ташкил этилди.
Транспорт воситалари жамиятда катта ижтимоий ўзгаришларга
олиб келиб, фуқароларимизнинг моддий имкониятлари шахсий транспортга бўлган
эҳтиёжини кучайтирмоқда. Мамлакатимизда автомобиль саноатининг ривожланиб
бораётганлиги йўлларда транспорт воситаларининг кескин кўпайишига олиб
келмоқда.
Ҳозирги кунда, вилоятмиз аҳолиси сони 3 560 633 нафар,
транспорт воситалари сони 367 066 та, автомобиль йўллари узунлиги 22 035
километр, мактаблар сони 1225 тани, шундан йўл ёқасида жойлашган мактаблар 393
тага етди.
Биз ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда барча куч ва
имкониятларимиздан оқилона фойдаланиб, ҳаракат қатнашчиларини йўл интизомига
қатъий амал қилишларига эришсак, ҳодисалар сони камайиб, кўплаб инсонларнинг
ҳаётини ва саломатлигини сақлаб қоламиз.
Шу ўринда эслатиб ўтамизки, Йўл посбони сифатида фаолият
юритиш истагида бўлган кўнгилли фуқароларимизни Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ
ЙҲХБга мурожаат этишларини сўраб қоламиз.