24 Апрел 2024 йил 235

Қашқадарё вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБда саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди.

Саф кўригида катта ва кичик офицерлар, сафдор ва сержантлар таркиби ходимларининг ташқи кўриниши, хизмат кийимини кийиш тартиб-қоидаларига риоя қилиниши, доимий равишда ёнида бўладиган анжомлар ва хизмат гувоҳномасининг талаб даражасида эканлиги ҳамда саф тайёргарлиги бўйича амалий кўникмаларнинг қай даражада шаклланганлигига алоҳида эътибор қаратилди.


Кўрикдан сўнг саф тайёргарлиги машғулотида Саф Низомида белгиланган машқлар бажарилди. Бундан ташқари, шахсий таркиб билан хизмат интизоми ва қонунчиликка тўлиқ риоя қилиш, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш борасида йўриқномалар ўтказилиб, зарур тавсиялар берилди.


Text to speech