1 Феврал 2024 йил 468

Қашқадарё вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида йиғилиш бўлиб ўтди

ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси маъсул ходими ҳамда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи полковник Азиз Садиров иштирок этди.

Йиғилишда ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонун бузилиши, коррупция ва тамагирлик ҳолатларини олдини олиш, салбий хатти-ҳаракатлар содир этган ходимлар ички ишлар органларидан бўшатиш билан чекланиб қолмасдан жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган чоралар қўлланиши тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

Ички ишлар органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари, соҳага оид ИИВнинг буйруқ ва фармойишлари, тегишли  кўрсатмалари ҳамда “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси” қоидаларига  риоя этишлари лозимлигини иштирокчиларга тушунтирди.

Text to speech