18 Октябр 2024 йил 576

❗️Қашқадарё вилоят ИИБ огоҳлантиради: Интернетда фирибгарликнинг янги кўриниши авж олмоқда

❗️Қашқадарё вилоят ИИБ огоҳлантиради: Интернетда фирибгарликнинг янги кўриниши авж олмоқда

Шу кунларда фирибгарлар томонидан телеграм орқали вазирлик, идора ва турли ташкилотлар раҳбари ёки масъул ходими номидан сохта профиллар яратилиб, қўл остидаги ходимларни алдаш ҳолатлари кузатилмоқда.
Бу қандай содир бўлади? Фирибгарлар корхона ёки ташкилот раҳбари номидан телеграм мессенжерида сохта аккаунт очиб, қўл остидаги ишчилардан бирига СМС ёзади.Мулоқот давомида фирибгар, ходимга гўёки уни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қизиқаётгани ва (раҳбардан) баъзи маълумотларни сўрашганини айтади. Бир оздан сўнг унга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими алоқага чиқишини маълум қилади.
Фирибгарнинг гапларига ишонган ходим бир неча дақиқадан сўнг у билан алоқага чиққан шахсга сўраган барча маълумотларини бериб юборади. Бунинг оқибатида фирибгарлар тузоғига илинган ишчи-хизматчилар пластик карталаридаги пул маблағларидан айрилиб қолмоқдалар.
Огоҳ бўлинг, шу турдаги келган СМС ёки бошқа хабарларни қабул қилиш ва ишонишдан олдин телефон орқали қўнғироқ қилиб ёки шахсан маълумотни қайта текшириб кўринг!

Text to speech