28 Ноябр 2024 йил 379

Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов Китоб туманида криминоген вазият таҳлили, жиноятчиликни жиловлаш, содир этилганларини фош этиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар борасида бўлим бошлиғининг тақдимоти билан танишди.

Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов  Китоб туманида криминоген вазият таҳлили, жиноятчиликни жиловлаш, содир этилганларини фош этиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар борасида бўлим бошлиғининг тақдимоти билан танишди. Тақдимотда шаҳарда одам гавжум бўладиган жойлар, кўнгилочар масканлар истироҳат боғларида, туризм масканларида жамоат тартибини сақлаш, қонунбузарликларни олдини олишга жалб этилган куч ва ва воситаларнинг ҳаракати натижасида осойишталик барқарорлиги таъминланаётгани ва жиноятларни олдини олиш, профилактик тадбирларни кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилаётгани тадбирлар самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан самарали фойдаланилаётгани қайд этилди. 

Бошқарма бошлиғи амалга оширилган ишларни атрофлича таҳлил этиб, келгусида криминоген вазиятни жиловлаш борасида бўлим раҳбариятига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Text to speech