23 Август 2024 йил 257

Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов Қамаши туманида бўлди

Қашқадарё вилоятида уюшмаган ёшларни қамровга олиш, уларда юртга муҳаббат, Ватанга садоқат, юрт равнақига дахлдорлик  туйғуларини юксалтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ёшларни иш билан таъминлаш, уларни фойдали меҳнатга жалб қилиб, бунёдкорлик ва яратувчанлик руҳида тарбиялаш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бирига айланган.

Бу борада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таниш мақсадида вилоят 3-сектор раҳбари- ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник  Абдувохид Исмоилов Қамаши тумани “Сарбозор” маҳалласида бўлиб, ёшларнинг деҳқон хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди. Ушбу маҳаллада "Бир ҳудуд - маҳсулот" тамойили асосида 20 гектар майдон 27 нафар ёшларга ажртиб берилганди. Ёшлар ажратилган ерда қовун экиб, чет мамлакатларга экспорт қилиб, салмоқли даромад олишди.

Ўрганишлар давомида заҳира ерда қовун етиштирган ёш тадбиркор Беҳруз Ўралов билан мулоқотда бўлди. 

Сўнгра, Қамаши тумани “Чим” маҳалласида бўлган 3-сектор раҳбари  "Ғиждувон тажрибаси" асосида барпо бўлаётган тадбиркорлик субъектлари билан танишди. Ҳозирда эски бир қаватли бинолар ўрнига янги икки ундан кўп қаватли тадбиркорлик объектлари қурилмоқда. Тадибиркорлар билан суҳбат қилиб, уларга йўналиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди. 

 “Манғит” маҳалласида туман марказий ўйингоҳида амалга оширилаётган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан танишилиб, мустақиллик байрамигача қурилиш ишларини тугатиш бўйича тавсия ва таклифлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Қамаши туманида қурилаётган 120 ўринли 5 қаватдан иборат туғруқ комплекси билан танишди. 

Ўрганишлар давомида бино атрофини ободонлаштириш, йўл инфратузилмасини яхшилаш борасида мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

“Чим” маҳалласи  ҳудудидаги "Санжар Диёрович" фермер хўжалиги майдонида бўлган раҳбар 20 гектар майдондаги пахта ҳосили, 13 гектар майдонда етиштирилаётган такрорий экин маҳсулотларини кўздан кечирди. 

Ўрганишлар якунида туман Пахта тўқимачилик кластерларининг пахта қабул қилиш пунктида бўлиб, тиркамаларнинг мавсумга шайлиги ўрганилиб, техник созлиги, ёнғин ва фавқулодда ҳолатларни олини олиш бўйича соҳа мутасаддиларига тегишли тавсиялар берди.

Буборадаги ишлар давом эттирилмоқда. .

Text to speech