27 Август 2024 йил 417

Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи Шаҳрисабз шахар ва Шаҳрисабз туманида муқобил энергия манбалари бўйича йиғилиш ўтказди

Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов раҳбарлигида, Шаҳрисабз шахар ва Шаҳрисабз туман сектор раҳбарлари, ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар ва маҳалла "еттилиги" иштирокида муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланиш, жумладан, қуёш панелларини ўрнатишга қаратилган йиғилишда иштирок этди.

Йиғилишда, қуёш панелларини ўрнатиш орқали электр энергияси ва бунга сарфланаётган маблағларни тежаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларини қайта тикланувчи энергия манбаи билан тўлиқ таъминлаш ҳақида сўз борди.

Шунингдек, қуёш панелларини ўрнатиш учун берилаётган имтиёзлар ҳамда ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига Давлат бюджетидан субсидия ажратилиши хусусида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди.

 

Text to speech