13 Декабр 2024 йил 776

Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов “Хавфсиз ҳудуд — долзарб 50 кун“ махсус профилактик тадбири доирасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Қарши шаҳар ИИО ФМБда йиғилиш ўтказди

Қарши шаҳар ИИОФМБда ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кун” профилактик тадбири доирасида ва жорий йилнинг ўтган даврида жиноятларни олдини олиш, рўй берганларини фош этиш, фуқаролар ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.  Йиғилишда  бошқарма бошлиғи жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ излар”да фош этиш, борасида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан амалга оширилган ишларни танқидий-таҳлил қилди. Ўтган даврда қонунбузарликларга барҳам бериш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар талаб даражасида амалга оширилмагани таъкидланди. Шаҳарда қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари олдига аниқ вазифалар қўйилди. Ички ишлар органлари ходимлари ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда кенг жамоатчилик, айниқса, маҳаллий ҳокимликлар, маҳалла фаоллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.   Бундан ташқари, шаҳар-туманларда сектор ишчи гуруҳлари томонидан “маҳаллабай”, “хонадонбай” ва “фуқаробай” ишлаш, ҳудудларда коммунал соҳадаги камчиликларни мунтазам назорат қилиб, учрайдиган муаммоларни тезда бартараф этиш, асосий эътибор аҳолининг эътирозига сабаб бўлувчи ҳолатларни барвақт аниқлаш ва ушбу муаммоларни сектор раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳал этиш бугунги куннинг долзарб масаласи эканлиги иштирокчиларга эътиборига етказилди.

Text to speech