11 Декабр 2024 йил 1050

Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов “Хавфсиз ҳудуд — долзарб 50 кун“ махсус профилактик тадбири доирасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Кўкдала туманида бўлди

Бошқарма бошлиғи туман ҳудудида криминоген вазият таҳлили, жиноятчиликни жиловлаш, содир этилганларини фош этиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар борасида бўлим бошлиғининг тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда туманда, авария ўчоқлари, одам гавжум бўладиган жойлар, қонунбузарликларни олдини олишга жалб этилган куч ва ва воситаларнинг ҳаракати натижасида осойишталик барқарорлиги таъминланаётгани ва жиноятларни олдини олиш, профилактик тадбирларни кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилаётгани тадбирлар самарадорлигини ошириш хусусида таклифлар берди. Аҳоли гавжум тўпланадиган жойлар, бозорлар ва криминоген вазияти оғир ҳудудларга видеокамерлар ўрнатиш, инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.  

Бошқарма бошлиғи амалга оширилган ишларни атрофлича таҳлил этиб, келгусида криминоген вазиятни жиловлаш борасида бўлим раҳбариятига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Text to speech