Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов “Хавфсиз ҳудуд — долзарб 50 кун“ махсус профилактик тадбири доирасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Деҳқонобод туманида бўлди
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов Деҳқонобод туман ички ишлар бўлимида “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кун” профилактик тадбири ҳамда криминоген вазиятни жиловлаш, жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилган ишлари таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди. Мамлакатимизда ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кун” профилактик тадбири доирасида бошқарма бошлиғи Деҳқонобод туманида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ излар”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларни атрофлича таҳлил этди. Туманнинг қизил тоифага кирувчи маҳаллаларида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш борасидаги профилактик тадбирларни кучайтириш, “хонадонбай”, “маҳаллабай” ишларни жонлантириш борасида тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари вазифадор этилиб, масъулияти оширилди. Жиноятларни фош этишда тезкор ва соҳавий хизматлар ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини янада кучайтириш лозимлиги иштирокчиларга уқтирилди.
Кенгайтирилган
йиғилишда йўл қўйилган камчиликлар ошкора муҳокама этилиб, кун тартибига
киритилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.