30 Март 2024 йил 479

Қашқадарё вилоят ИИБ шахсий таркиби ва соҳавий хизматлари ходимлари билан “Мирзо Улуғбек – буюк олим ва давлат арбоби” мавзусида “Маърифат дарси” бўлиб ўтди.

Мавзу доирасида тадбирда сўз олган Халқаро инновацион университети тарих фани ўқитувчиси Шоҳжаҳон Шарипов маъруза қилиб, яқин йилларгача Улуғбек фақат астроном ва математик деб ҳисоблангани,  ХХ аср охирида унинг ижоди серқирра бўлиб, тарих, шеърият ва мусиқа бобида ҳам қалам тебратгани ҳақида атрофлича маълумотлар берди. Тадбирда сўз олганлар алломанинг астрономия соҳасида яратган тажрибаси, математика ва астрономия фанининг ривожланишга қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритди

Маърифат дарсида ИИВ ШХББ Қашқадарё вилоят бўйича бошармаси ЎМИБ тезкор вакили подполковник Қудрат Мўминов Республика ва вилоят миқиёсида ходимлар билан боғлиқ содир бўлган салбий ва фавқулотда ҳолатлар тўғрисида шахсий таркибга чиқиш қилди.

Тадбир сўнгида коррупсион турдаги жиноят содир этилишини олдини олиб, зиммасига юклатилган вазифаларига виждонан ёндашиб, фуқаролар томонидан пора таклиф этилгани ҳолати бўйича ўз вақтида ахборот бериб, қонун устуворлигини таъминлаган ходимлар вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан тақдирланди.

Text to speech