Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Кўкдала туманида криминоген вазиятни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг ва жиноятларни олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш борасида юртбошимиз Президент қарорининг мазмун-моҳиятини мутасадди масъуллар ва маҳаллалар еттиликларига тушунтириш ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар бўйича ўрганишлар олиб борди. Қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жадал кетаётган туманда бўлган бошқарма бошлиғи туман сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутассадилари ҳамда “қизил” тоифадаги “Чувиллоқ” маҳаллалар еттилиги билан суҳбатлашиб, Президентимизнинг қарорини амалиётга жадал татбиқ этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган фуқароларга кредит бериш, томорқадан унумли фойдаланиш, иссиқхоналар барпо этиш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш орқали иш ўринлари яратиш лозимлигини борасида иштирокчиларга тушунчалар берди.
Ўрганишлар доирасида “Чувиллоқ” маҳалласида
барпо этилган иссиқхона билан танишиб, масъулларга ушбу йўналишдаги ишларни
ёшларга ўргатиш ва жалб этиш орқали бандлигини таъминлаш топшириғини берди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: