17 Апрел 2024 йил 318

Яшаш жойидан узоқ муддатга кетган ҳамда қайтиб келган қашқадарёликлар билан миграцион профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда

              Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Узоқ муддатга хорижга чиқиб кетган ва қайтиб келган шахсларнинг ҳисобини юритиш соҳасидаги идоралараро ҳамкорликни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2023 йил 27 февраль кунидаги 83-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазири генерал-летенант Пўлат Бобожонов томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа асосан, доимий яшаш жойидан ишлаш ва бошқа мақсадларда чиқиб кетган ва қайтиб келган фуқаролар билан манзилли ишларни амалга ошириш чора-тадбирлари Қашқадарё вилоятида жадал амалга оширилмоқда.

               Жумаладан, берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида “Узоқ муддат” бўйича ички ишлар органлари соҳавий хизматлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳамкор ташкилотлардан иборат  “Қўшма штаб”нинг  “Ишчи гуруҳ” лари доимий  фаолият олиб бормоқда.

Меҳнат мигранти сифатида хорижда юрган шахсларнинг барчаси манзилли ўрганилиб, ота-оналари ва бошқа яқинлари билан шунингдек, мигрантларнинг ўзлари билан онлайн гаплашиб профилактик тушунтириш ишлари олиб борилиб, чет элдаги яшаш ва иш жойларига аниқлик киритилиб, локацион манзиллари олиниб, зарурий тавсия ва таклифлар берилаётир.  

         Хориждан қайтган ва ишга жойлашган фуқаронинг интервьюси

        Шу билан бирга хориждан қайтган фуқаролар билан ҳам  профилактик суҳбатлар ўтказилиб, улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, бандлиги  таъминламоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech