Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шаҳрисабз шаҳрида криминоген вазият таҳлили, жиноятчиликни жиловлаш, содир этилганларини фош этиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги кўргазмали тақдимот билан танишди.
“Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кун” профилактик тадбири доирасида вилоятнинг барча шаҳар-туманларида жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлаш ва бу борадаги фаолиятни янада жадаллаштириш ҳамда ички ишлар органларининг қуйи тизимларига амалий ёрдам кўрсатиш орқали ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини фош этиш, камчиликларни бартараф этиш учун вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи бир қатор шаҳар-туманларда бўлди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шаҳрисабз шаҳрида криминоген вазият таҳлили, жиноятчиликни жиловлаш, содир этилганларини фош этиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги кўргазмали тақдимот билан танишди.
Бошқарма бошлиғи амалга оширилган ишларни атрофлича таҳлил этиб, келгусида криминоген вазиятни жиловлаш борасида рақамли технологиялар кузатув камераларидан самарали фойдаланиш бўйича бўлим раҳбариятига таклифлар ва кўрсатмалар берди.