Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Республикада ички ишлар ходимлари томонидан содир қилинган қонунбузилишлар ва салбий ҳолатлар” мавзусига бағишланган танқидий руҳдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуслари билан барча соҳалар қатори ички
ишлар органлари тизимида ҳам муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Тизимда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида у халқ манфаатларига
хизмат қиладиган, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари йўлида дастуруламал бўла оладиган
тузилмага айланаётгани айни ҳақиқат. Албатта, бу йўналишда ички ишлар органлари
ходимларининг ўрни алоҳида аҳамият касб этади.
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов
бошқармаси, Эксперт-криминалистика маркази, Миграция ва фуқароликни
расмийлаштириш бошқармаси ва уларнинг қуйи тизимлардаги ходимлари иштирокида
“Республикада ички ишлар ходимлари томонидан содир этилган қонунбузилишлар ва
салбий ҳолатлар” мавзуси шахсий таркиб эътиборига етказилди. Шунингдек,
келгусида қонунийликни таъминлаш, ижрочилик ва хизмат интизомига риоя этишга
бағишланган видеоселектор тарзидаги танқидий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти масъул
ходими подполковник Ғолибжон Набиэв, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник
Исроил Ҳимматов, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг Қашқадарё вилояти
бўйича бошлиғи, “Х. Сулаймонова” номидаги Республика суд-экспертиза маркази
Қашқадарё вилоят бўлими мудири Жаҳонгир Умудиллаев ҳамда вилоят Адлия
бошқармаси бошлиғи ўринбосари Тўлқин Имомбердиевлар иштирок этишди.
Тадбирда терговчи ва суриштирувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022-йил 28-январдаги ПҚ-105-сон қарори билан жорий этилган “Электрон
суриштирув ва дастлабки тергов” ягона ахборот тизими орқали корхона ва
ташкилотларга тақдимномаларни юбориш, экспертиза тайинлаш ҳамда давлат
ҳисобидан адвокат жалб қилишда “Юридик ёрдам” ахборот тизимидан фойдаланиш
жараёнида юзага келаётган муаммолар бўйича семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренингда иштирокчиларни
қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.