Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов Муборак туманида бўлиб, бу ердаги йирик корхоналарда энергия тежамкор ускуналари ҳамда қуёш панелларидан фойдаланиш доирасида энергия тежамкорлиги бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати яқиндан ўрганилди.

Ўрганишлар кўра, Муборак иссиқлик электр марказининг 1 гектар ер майдонида қуввати 1,2 МВтга тенг фотоэлектр станцияси ишлаётганлиги, бунинг натижасида, мазкур “Яшил станция” 2024-йилнинг январ-июл ойлари давомида 721,1 минг kVt.soat электр энергияси ишлаб чиқариб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлагани маълум бўлди.
Энг аҳамиятлиси мазкур “яшил” энергия ишлаши натижасида худди шу даврда 97,5 минг кубметр табиий газни тежаш имкони берилганлиги алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, Муборак ГҚИЗда ҳам энергия тежамкорлиги масалалари кўздан кечирилиб, масъулларга бу борада аниқ дастур бўйича иш фаолиятини олиб бориш вазифалари топширилди.