12 Июл 2024 йил 372

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси,Қашқадарё вилояти ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигидаги “Ёнимиздасиз” лойиҳаси давомида бир гуруҳ хотин-қизлар Шаҳрисабз шаҳрига саёҳат уйиштирилди

Жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, ижтимоий ҳимоялаш, бандлигини таъминлаш, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида вилоятда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоят ҳокимлиги, ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия вилоят бошқармаси ташаббуси билан бир гуруҳ хотин-қизларнинг Шаҳрисабз шаҳрига саёҳати ташкил этилди. 

Саёҳатчи хотин-қизлар дастлаб, “дор ут тиловат” ва “дор ут саодат” мажмуаларини зиёрат қилишдан бошлашди. Сўнгра,  Шаҳрисабз шаҳрининг Оқсарой мажмуасидаги тарихий обидаларга саёҳати қилишди.  Мақом музейида бўлган саёҳатчилар бу масканнинг яратилиши, у ерга қўйилган турли йилларга таллуқли мусиқа асарлари ҳақида маълумотлар олишди.  Оқсарой мажмуасида такил этилган ҳунармандлар марказида бўлиб, инсон қўли билан яратилган миллий кийимлар жамланмаси билан танишдилар. 

Шаҳрисабз  шаҳар Ахборот-ресурс марказида хотин-қизлар билан психологик тренинг ўтказилди. 

Тадбирда Шаҳрисабз шаҳар имом-хатиби  сўзга чиқиб, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли экстремистик ва мутаассиб гуруҳлар ғояларининг тарқалишини олдини олиш, муқаддас миллий қадриятларимизга салбий таъсир кўрсатадиган таҳдидларга қарши курашиш бугунги кун талаби эканлиги ҳақида  иштирокчиларга тушунчалар берди. 

Кўлами кенг тадбирда хотин-қизларга вилоятда ўтказилаётган “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида банк пластик карталаридан фойдаланиш, кибержиноятчилар тузоғига тушиб қолмаслик бўйича тушунчалар беришди. 

Якунда саёҳатчилар учун Шаҳрисабз шаҳар Маданият саройи хонанда ва созандари иштирокида концерт дастури намойиш этилди. 

Бир сўз билан айтганда тадбир хотин-қизларда ўзгача таассурот қолдирди.

Text to speech