29 Март 2024 йил 426

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов Қарши шаҳар “Араловул” МФЙда яшовчи уюшмаган ёшлар билан учрашди.

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов Қарши шаҳар “Араловул” МФЙда яшовчи уюшмаган ёшлар билан учрашди. Учрашувда ҳар бир ёш билан индивидуал равишда профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммолари ўрганилди.

Ўрганишлар давомида уч нафар ёшларга армия тўлови, бир нафарига таълим тўлов-контрактини тўлаб бериш, бир нафарига Ўзбекистон Республикаси фуқароси ID-картасини давлат божи тўлови ва бир нафарига ўзини-ўзи банд қилиши учун компютер жамланмаси олиш каби муаммолари борлиги аниқланиб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича аниқ муддатлар ва ижрочилар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Шу билан бирга, ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, имтиёзлар ҳақида  ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech