Қабулда муаммолар йечим топмоқда
Чироқчи тумани Маданият марказида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Исроил Ҳимматовнинг туман аҳолиси, жисмоний ва юридик шахслар ҳамда тадбиркорларнинг мурожаатлари бўйича Сайёр қабули бўлиб ўтди.
Ушбу қабулда 38 нафар фуқаролар иштирок етиб, 19 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланди.
Мурожаатларнинг 7 таси жойида ҳал етилди. Жумладан, ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган ёшларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуроли, ногиронлик аравачаси, ешитиш аппарати, Aҳолига електр енергияси йетказиб берувчи трансформаторни тармоққа улаб бериш ҳақидаги мурожаатлар ҳамда
“Янги қишлоқ” маҳалласининг 210 метр кўчаси тош тўкилиб шағаллаштириб берилди.
Вақт ва қўшимча ўрганиш талаб етадиган 12 мурожаатлар маъсул раҳбарларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Қабул давомида фуқароларнинг вилоят ИИБ ходимларига билдирилган миннатдорчилиги ҳам маълумот учун қабул қилинди.