Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Гиёҳвандликка ва психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бош қармси ҳамда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари ҳамкорликда “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг одини олиш ойлиги” доирасида вилоятдаги ўрта-махсус ва олий таълим муассасаларида, аҳоли гавжум жойларда, бозорларда, маҳаллаларда учрашувлар, профилактик тарғибот тадбирлари ўтказишди.
Тадбир доирасида ўрта-махсус ва олий таълим муассасаларида ички ишлар органлари масъул ходимлари, вилоят ОИТСга қарши курашиш бўлими, наркология бўлимива бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ талаба ва ўқувчиларга гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш аянчли оқибатларга олиб келиши хусусида тушунчалар беришди. Мутахассис шифокорлар заҳри қотилнинг салбий оқибатлари, тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келиши, энг ёмони бу йўл инсонни ўлимга олиб бориши хусусида ёшларга кенг қамровда тушунтиришди. Бундан ташқари гиёҳванд ва наркотик моддаларни сақлаш ва тарқатиш учун қонунда қаттиқ жазо чоралари борасидаги ҳам тарғибот ишларини амалга оширишди.
Тадбир давомида ўсмир ва талаба-ёшларга гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари акс этган ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Кенг қамровли тадбирда вилоят ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш боқармаси патрул пост хизмати батальони ходимларига гиёҳвандлик ва таркибида психотроп моддалари бўлган кучли таъсир этувчи дори воситаларини истеъмол қилган шахсларнинг хатти-ҳаракатлари, истеъмол қилган шахснинг хулқ атвори, гиёҳвандлик моддаларини сақлаш жойлари, сотиш ва етказиш усуллари курьерлар ҳамда ташландиқ жойларга мижозлар олиши учун қўйиб кетиш манзиллари хусусида кенг тушунчалар берилди.
Бундан ташқари олийгоҳ гуруҳ раҳбарларига бу борада кенг қамровли тушанчалар берилди.
Амалга оширилаётган тадбир доирасида марказий шохбекатларда ҳам назорат, ҳам тарғибот тадбилари амалга оширилди. Жараёнда шохбекат ишчи-хизматчилари ва поезларда йўловчиларга билан гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари хусусида тушунтиришлар берилиб, оғуфурушликнинг салбий оқибатлари ва жавобгарлик масалалари акс этган буклетлар тарқатилди.
Ушбу йўналишда супермаркетлар, бозорлар, аҳоли гавжум тўпланадиган масканларда тарғибот буклетлари тарқатилиб, Қарши шаҳридаги марказий кўчаларга ўрнатилган реклама мониторларида фуқаролар, ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг одини олиш ойлиги доирасида видеороликлар намойиш этилди.
Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида тунги хизматга отланган ички ишлар органлари ва миллий гвардия ходимларига гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг савдоси ва истеъмоли билан шуғулланувчи шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва хулқ атвори, улар ўзларида сақловчи воситалар ҳақида тушунчалар берилди.
Шунингдек, ички ишлар органларининг йўл патрул хизмати ходимлари томонидан йўловчи ва ҳайдовчилар ўртасида тарғибот ташвиқот ишлари амалга оширилди.