25 Июл 2024 йил 580

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазир ўринбосари полковник Рамазон Ашропов Қашқадарё вилоятига сафари чоғида Қарши шаҳар ИИОФМБда бўлиб, аввало, маъмурий бинода ходимлар хизмат ўташи учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Дастлаб, бошқармада ташкил этилган “Сўровхона” билан танишиб, фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар ва ҳужжатлар юритилишини кўздан кечирди. Ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, тергов ва суриштирув ўтказиладиган хоналарнинг ахборот технологиялари воситалари билан жиҳозланишини ҳам ўрганди. 

Терговчиларнинг хизмат хоналарида бўлиб, уларга янада қулайлик яратиш борасида тегишли тавсия ва таклифлар берди. 

Ходимлар билан суҳбатлашиб, шахсий таркибнинг халққа садоқат билан хизмат қилиши, фуқаролар билан хушмумомалада бўлиши Янги Ўзбекистоннинг Янги ички ишлар органлари тизимини шакллантиришида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида  таъкидлади.

Text to speech