17 Март 2025 йил 2089

Миришкор туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора - тадбирларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

 Вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари А.Сайфитдинов  йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳолати йўл қўйилган хато ва камчиликлар бирма- бир кўриб чиқилиб, танқидий мухокама қилинди.

Шу билан бирга, Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши йиғилишида Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, тумандаги қизил тоифага кирувчи Бўстон ва Зафар махаллаларда амалга оширилган ишларни ўрганилиб, хато ва камчиликлар юзасидан маъсулларга тегишли топшириқлар берилди.

Text to speech