ЙПХ масканидан гиёҳванд модда олиб ўтаётган транспорт воситаси тўхтатиб қолинди
2023 йил 28 март куни Муборак тумани “Ширинбулоқ” ЙПХ масканида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда вилоят ИИБ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида “Қарши-Бухоро” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Нехиа 1” русумли транспорт воситаси шубха остига олиниб тўхтатиб кўздан кечирилиб, текширилганда транспорт воситаси салонида йўловчи сифатида келаётган Кўкдал туманида яшовчи фуқаро М.С.нинг ёни кўздан кечирилганда унинг ёнидан оқ рангли селофан пакетда ўралган яшил рангли ўткир хидли ўсимлик қуритмаси ҳамда музқаймоқ қоғозига ўралган ўткир хидли яшил рангли ўсимлик қуритмаси борлиги аниқланиб тегишли тартибда холислар иштирокида қонуний тартибда расмийлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.